Сирдарёда ЭТК бошлиғи ўринбосари пора билан ушланди
3-саҳифа
−
07 Август
4697Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида электр тармоқлари корхонаси бошлиғининг ўринбосари ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғининг ўринбосари А.Б. тумандаги “Х” фермер хўжалиги раҳбарига гўёки ЭТК ходимлари томонидан ўтказилган текширишда электр таъминотидан 7,8 млн сўм қарздорлик ҳисобланганини айтган. Шунингдек, ушбу қарздорликни камайтириб бериш эвазига 4 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 100 минг доллар пора билан қўлга тушган Бухоро вилояти Когон тумани прокурорига суд ҳукми ўқилгани хабар қилинганди. Жиззахда эса маҳбуснинг жазосини енгиллаштириш учун пора олган қамоқхона бошлиғи қамалди. Шунингдек, Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси бош инспектори ҳам пора билан қўлга олинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь