Сирдарёда пора олган солиқчи 2 йилга “кесилди”
3-саҳифа
−
06 Август
5014Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси бош инспектори пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
Билдирилишича, солиқ бош инспектори Гулистон шаҳрида фаолият олиб борувчи 3 та МЧЖ солиқ қарзларини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш йўли билан бартараф қилиб беришга ваъда берган. У бунинг эвазига 4 минг АҚШ доллари талаб қилган. Инспектор ушбу пулларни олаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи Жиноят кодексининг 25,168- ва 28,211- моддаларида билан айбли деб топилиб, унга нисбатан икки йил муддатга давлат органлари, мансабдорлик ҳамда моддий ишлаш, шунингдек, солиқ идораларида ҳар қандай лавозимларда фаолият олиб бориш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси тайинланган 2 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилояти ва Тошкент шаҳрида лавозимини суиистеъмол қилган мансабдор шахслар қўлга олинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь