Сирдарёда пора олган солиқчи 2 йилга “кесилди”

3-саҳифа

−

image

Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси бош инспектори пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.

Билдирилишича, солиқ бош инспектори Гулистон шаҳрида фаолият олиб борувчи 3 та МЧЖ солиқ қарзларини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш йўли билан бартараф қилиб беришга ваъда берган. У бунинг эвазига 4 минг АҚШ доллари талаб қилган. Инспектор ушбу пулларни олаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи Жиноят кодексининг 25,168- ва 28,211- моддаларида билан айбли деб топилиб, унга нисбатан икки йил муддатга давлат органлари, мансабдорлик ҳамда моддий ишлаш, шунингдек, солиқ идораларида ҳар қандай лавозимларда фаолият олиб бориш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси тайинланган 2 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилояти ва Тошкент шаҳрида лавозимини суиистеъмол қилган мансабдор шахслар қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг