Швеция Бош вазири Қуръон ёқилишига норозиларни хотиржамликка чақирди

Олам

image

Швеция Бош вазири Ульф Кристерссон бугун, 30 июнь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Стокгольмда Қуръон ёқиб юборилиши муносабати билан Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига бостириб кирилиши ортидан тинчланишга чақирди. 

“Швециянинг бошқа мамлакатлардаги элчихоналарига одамларнинг ноқонуний равишда кириб келишига мутлақо йўл қўйиб бўлмаслиги аниқ. Мен ҳам Швецияда хотиржам бўлишимиз керак, деб ўйлайман. Хавфсизлик сиёсати билан боғлиқ вазият жиддий ва бошқа одамларни хафа қилиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ”, дейди Бош вазир.

Стокгольм марказидаги акция жорий йилнинг 28 июнь куни Медборъярплатсен майдонида Швеция полициясининг рухсати билан ўтказилди. Ироқдан келган 37 ёшли муҳожир Салван Момика Қуръон саҳифаларини йиртиб ташлади ва уни ёқиб юборди. Шу куни бутун дунё мусулмонлари асосий диний байрамлардан бири – Қурбон ҳайитини нишонладилар. 29 июнь куни бир гуруҳ ироқликлар мусулмонлар учун муқаддас китоб – Қуръоннинг ёқиб юборилишига қарши норозилик билдириб, Бағдоддаги Швеция элчихонасига бостириб кирди.

Қайд этилишича, Швецияда акция ташкилотчиларига нисбатан нафрат қўзғатиш ва ўт ёқиш тақиқини бузиш факти бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

“Полиция [Қуръонни] ёқиш нафрат жинояти ёки йўқлигини текширишга ҳақли. Бу нафрат жинояти ёки бирон бир гуруҳнинг гижгижлаши эмас, мен уларни одатда севимли мусулмонларим деб биламан”, деган Қуръонни ёқиб юборган Момика. 

У янги акцияларни режалаштираётганини қўшимча қилган

“Ўн кун ичида Стокгольмдаги Ироқ элчихонаси олдида Ироқ байроғи ва Қуръонни ёқиб юбораман”, дейди у.


Мақола муаллифи

Теглар

Швеция Қуръон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг