Шомуродов янги клубида нечанчи рақамда ўйнайди?

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Италиянинг “Кальяри” клуби сафида 61-рақам остида тўп тепадиган бўлди. Бу ҳақда клуб ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.

“Кальяри” Instagram'ида эълон қилинган постдан италиялик футболчи Алессандро Дейола янги мавсум жамоада 14-рақамда ўйнашини билиб олиш мумкин. Демак, Шомуродов янги жамоасида ўзининг севимли рақамида тўп тепа олмайди.

Маълумот учун, “Кальяри” 27 июль куни Шомуродов трансферини эълон қилди. “Кальяри” ўзбекистонлик 29 ёшли ҳужумчини 9 миллион евро эвазига, кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олди. 

Эслатиб ўтамиз, август ойи бошида ўзбекистонлик яна бир футболчи Отабек Шукуров ҳам фаолиятини Италияда давом эттириши мумкинлиги хабар қилинганди. Шукуровга Элдор Шомуродовнинг собиқ жамоаси “Женоа” қизиқиш билдирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Элдор Шомуродов Кальяри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made