Отабек Шукуров фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин

Спорт

image

“Фотиҳ Карагюмрюк” клубининг ўзбекистонлик футболчиси Отабек Шукуровга Италия А Серияси клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Sport Italia” хабар берди.

Манбага кўра, футболчини Элдор Шомуродов тўп сурган “Женоа” клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи. “Женоа” ўтган мавсумни B Серияда ўтказди. Жамоа 2-дивизион турнир жадвалида 2-ўринни қўлга киритди. Янги мавсумни “Женоа” А Серияда ўтказади.

Маълумот учун, 27 ёшли Отабек Шукуров “Машъал”, “Бунёдкор“ ва “Шаржа” клубларида тўп тепган. У Туркия чемпионатида ўйнаётган биринчи ўзбекистонлик футболчи ҳисобланади. 

Ўтган мавсум Шукуров Туркия чемпионатида 28 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва худди шунча ассист муаллифига айланди. “Transfermarkt”га кўра, футболчи қиймати 2,5 миллион еврони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

A Seriya Otabek Shukurov

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг