Моуриньо А Серияда рекорд қайд этди

Спорт 4562
image

Жорий йилнинг 22 август куни “Рома” А Сериянинг янги мавсумида “Фиорентина”га қарши баҳс олиб борди. Учрашув 3:1 ҳисобида римликларнинг ғалабаси билан якунланди. Ушбу натижа эвазига жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо янги рекорд ўрнатди.

Бу ғалаба Моуриньонинг А Сериядаги 50-ғалабаси бўлди. У 1994-1995 йилги мавсумдан бери 50 та ўйинда энг тез ғалаба қозонган мураббийга айланди. “Special one”га бунинг учун 77 та ўйин кифоя қилди.

Бундан ташқари, у АПЛда 63 та, Португалия чемпионатида 62 та учрашувда ушбу натижага эришган.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо жорий мавсум бошланиши арафасида “Рома” бош мураббийи этиб тайинланди. У 2008-2010 йиллар давомида “Интер” билан А Серия ва UEFA чемпионлар лигасида ғалаба қозонган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 140
Рейтинг: 2.9
t
×