Италиянинг икки машҳури Шомуродовга “оғиз солмоқда”
Спорт
−
25 Декабрь 2022
33669Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовга Италиянинг "Сампдория" ва "Фиорентина" клублари қизиқиши билдирмоқда. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар берди.
Футболчи пойтахт клуби асосий таркибидан муқум ўрин тополмади. Жорий мавсумда 27 ёшли ҳужумчи римликларнинг барча турнирларда саккизта ўйинида иштирок этди ва битта гол урди.
Римликлар Шомуродовни сотишга қарши эмас, аммо футболчи учун клуб тахминан 10 миллион евро олишни режалаштирмоқда. Элдорга қизиқаётган клублар эса бундай суммани тўлашга тайёр эмас.
Аввалроқ, ОАВ Шомуродовнинг "Торино"га ўтиш нияти борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь