“Рома” Шомуродовни “Торино” аъзоси билан алмашиши мумкин

Спорт

image

Римнинг "Рома" клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовни Туриннинг "Торино" футболчиси Саша Лукичга алмаштириш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда "Tuttosport" нашри хабар берди.

Манбага кўра, "Рома" бош директори Тиаго Пинто тез орада "Торино" директори Давиде Вагнати билан учрашиб, Шомуродов ва Лукич алмашинуви бўйича музокара олиб боради. Музокаралар ижобий кўриниш олса, Шомуродов январда Турин клуби аъзосига айланади.

Жорий мавсумда Элдор Шомуродов Рим клуби сафида 8 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

Сўнгги вақтларда "Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо Шомуродовга кам ўйин амалиёти бераётгани боис футболчи ўзига янги клуб изламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Shomurodov Roma

Баҳолаганлар

288

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг