Шомуродов қайси жамоадан таклиф кутаётгани маълум бўлди
Спорт
−
02 Декабрь 2022
21810Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов қишки трансфер ойнасида бошқа клубга ўтиши мумкин. Футболчини Рим “бўрилари” сафидаги оз ўйин вақти қониқтирмаяпти.
Яқинда Шомуродовга А Серияда жон сақлаб қолиш учун курашаётган “Кремонезе” клубидан таклиф тушди. Бироқ Элдор бу вариантдан бош тортди – у “Торино”дан таклиф кутмоқда, деб хабар берди “SportItalia” нашри.
Қайд этиш жоиз, ОАВ “Торино”нинг Шомуродовга қизиқиши ҳақида бир неча бор ёзган. Шунингдек, Шомуродовнинг хизматларига “Болонья” ҳам бефарқ эмас.
Жорий мавсумда ҳужумчи римликлар сафида умумий 8 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023