Элдор Шомуродов фаолиятини Турин клубида давом эттирмоқчи

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва Римнинг "Рома" клуби аъзоси Элдор Шомуродов фаолиятини Туриннинг "Торино" клубида давом эттирмоқчи. Бу ҳақда Италиянинг calciomercato.com сайти хабар берди.

Манбага кўра, Шомуродовга "Кремонезе" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда, аммо ўзбекистонлик форварднинг ўзи "Торино"да ўйнашни хоҳлайди. Ҳозирги вақтда "Рома" ва "Торино" мутасаддилари Шомуродов трансфери бўйича музокараларни давом эттирмоқда. 

Маълумот учун, Шомуродов "Рома"нинг 2023 йилдаги расмий баҳсларида ҳали ўйнагани йўқ. Мураббий Жозе Моуриньо клубнинг аксарият ўйинларида ўзбек футболчисини захирада қолдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов жорий мавсум Рим клубининг умумий 8 та ўйинида майдонга тушиб, 1 марта рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Shomurodov Roma

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг