“Шайтон уларни йўлдан урди” – Захарова “сотқин” санъаткорларни сазойи қилди
Маданият-санъат
−
05 Февраль
16686Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова Украинада уруш бошланганидан кейин Россияни тарк этган санъаткорларни “шайтон йўлдан урган" деб атади. У бу ҳақда 3 февраль куни “ТВ Центр” кўрсатувидаги жонли эфир вақтида маълум қилган.
Захарова бошловчининг Би-2 гуруҳи, Алла Пугачёва ва мамлакатни тарк этган бошқа санъаткорлар билан боғлиқ вазиятни изоҳлаш сўровига берган жавобида шундай деган:
“Доно халқимизда ажойиб, ибора бор: “шайтон йўлдан урган”. Буларнинг барчаси шундай”, деган Захарова.
Россия келажакда артистларнинг бу позициясини унутиши керакми? – деган саволга эса дипломат “ковласангиз сасийверади” қабилидаги мақол билан жавоб берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Comedy club”нинг собиқ аъзоси Гарик Мартиросян, рус эстрадаси примадоннаси Алла Пугачёва ва турмуш ўртоғи Максим Галкин, Россия халқ артисти Григорий Лепс, ва Филипп Киркоров Россияни тарк этгани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси