Самарқандда мактаб ўқувчиси Nexia-2'да 6 яшар қизни уриб юборди
3-саҳифа
−
05 Июнь
4484Самарқанд вилоятининг Ургут туманида мактаб ўқувчиси Nexia-2 русумли автомобилда 6 яшар қизни уриб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл харакати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 2 июнь куни Ургут туманидаги "Янгиҳаёт" маҳалласида содир бўлган. Шу туманда яшовчи фуқаронинг мактабда ўқийдиган фарзанди Nexia-2 машинани ҳайдаб кўчага чиққан. Ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам бўлмаган йигит машинани юқори тезликда ҳаракатлантириб кетаётиб, йўлнинг бир томонидан иккинчи томонига ўтаётган 6 ёшли қизни уриб юборган.
Қизалоқ шифохонага олиб борилган. Аммо, кўрсатилган муолажаларга қарамай, вафот этган.
Билдирилишича, ҳозирда ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 3 июнь куни Тошкент шаҳрида русумли автомобиль йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборганди.