Тошкентда Cobalt пиёдани уриб юборди
3-саҳифа
−
04 Июнь
11391Кеча, 3 июнь куни Тошкент шаҳрида русумли автомобиль йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
3 июнь куни соат 13:55 ларда 1980 йилда туғилган ҳайдовчи Н.К. Cobalt русумли автомашинасини бошқариб келаётиб, Мирзо Улуғбек тумани Аҳмад Югнакий кўчасида, йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 1998 йилда туғилган пиёда Д.Х.ни уриб юборган. Оқибатда пиёда олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
"Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Шу ўринда пиёдалардан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилган ҳолда доимо йўлнинг белгиланган қисмларидан кесиб ўтишларини сўраб қоламиз", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2 июнь куни Андижон вилоятида Damas ва Nexia-3 русумли автомобиллар ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган ва оқибатда Damas русумли транспорт воситасидаги йўловчи Н.З. тан жароҳати олиб, туман шифохонасига мурожаат қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь