Самарқандда мактаб ўқувчиси Nexia-2'да 6 яшар қизни уриб юборди

Crime

image

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида мактаб ўқувчиси Nexia-2 русумли автомобилда 6 яшар қизни уриб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл харакати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 2 июнь куни Ургут туманидаги "Янгиҳаёт" маҳалласида содир бўлган. Шу туманда яшовчи фуқаронинг мактабда ўқийдиган фарзанди Nexia-2 машинани ҳайдаб кўчага чиққан. Ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам бўлмаган йигит машинани юқори тезликда ҳаракатлантириб кетаётиб, йўлнинг бир томонидан иккинчи томонига ўтаётган 6 ёшли қизни уриб юборган.

Қизалоқ шифохонага олиб борилган. Аммо, кўрсатилган муолажаларга қарамай, вафот этган.

Билдирилишича, ҳозирда ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 3 июнь куни Тошкент шаҳрида русумли автомобиль йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends