Саида Мирзиёева Дэвид Лэмми билан учрашди

Жамият

image

Кеча, 14 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Лондонда Буюк Британия Бош вазири ўринбосари ва Адлия вазири Дэвид Лэмми билан учрашди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Билдирилишича, учрашувда инсон капиталини ривожлантириш ва Ўзбекистон мактабларида Кембрижнинг айрим дастурларини жорий этиш, Оксфордда ўзбек тилини ўрганиш лойиҳаларини йўлга қўйиш, шунингдек, инглиз тилида сўзлашувчи ўқитувчиларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинган.

“Бундай қўшма лойиҳалар халқларимиз ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди”, деб ёзган Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, Саида Мирзиёева жорий йилнинг 9 октябрь куни Брюсселда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича Олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Кая Каллас билан учрашган эди. Қолаверса, Мирзиёева Брюсселда Халқаро ҳамкорлик бўйича Европа комиссари Йозеф Сикела билан ҳам учрашган. У 13 октябрь куни Лондонда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) президенти Одиль-Рено Бассо билан учрашди. Шунингдек, Мирзиёева Лондонда “Rothschild & Co” компанияси кузатув кенгаши аъзоси баронесса Ариэль Малард де Ротшильд билан учрашув ўтказди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саида Мирзиёева Дэвид Лэмми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг