Саида Мирзиёева Урсула фон дер Ляйен билан учрашди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева кеча, 9 октябрь куни Брюсселда Европа Комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен билан учрашди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзди. 

“Фон дер Ляйен хоним билан мулоқотдан мамнун бўлдим, Ўзбекистон-Европа ҳамкорлиги янада мустаҳкамланиб боришига ишончим комил”, деб ёзди Мирзиёева.

Саида Мирзиёева ва Урсула фон дер Ляйеннинг учрашуви Global Gateway форуми доирасида бўлиб ўтди. Global Gateway форуми 9-10 октябрь кунлари Брюссель шаҳрида бўлиб ўтмоқда. 2023 йилдаги илк форум муваффақиятига таянилган ҳолда, у Европа Иттифоқининг ташқи инвестиция ташаббусларига бағишланади. Бу йилги тадбир геосиёсий ва геоиқтисодий муаммолар шароитида жаҳон миқёсидаги боғланиш ва инфратузилмани ривожлантириш масалаларига эътибор қаратади.

Улар жорий йилнинг апрель ойида Самарқандда бўлиб ўтган “Марказий Осиё - Европа Иттифоқи” форматидаги биринчи олий даражадаги саммит давомида ҳам учрашган эди. Ўшанда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тўнғич қизини Урсула фон дер Ляйен ва Европа Кенгаши Президенти Антониу Кошта билан таништирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саида Мирзиёева Урсула фон дер Ляйен Global Gateway

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг