Аслида тинчлик дегани – ҳар бир боланинг ўз келажагига ишониши – Саида Мирзиёева
Local
−
15:23 622 1 minute
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.
“Париж тинчлик форумида кўпчиликни болалар тақдири ва Самарқандда биз кўтарган масалалар чиндан ўйлантираётганини ҳис қилдим”, дейди Президент Администратсияси раҳбари.



Унинг билдиришича, аслида тинчлик дегани – ҳар бир боланинг қаерда ва қандай оилада туғилганига қарамай, хотиржам ўқиши, бехавотир улғайиши ва ўз келажагига ишониши.

Маълумот учун, Париж тинчлик форуми – бу глобал бошқарув, хавфсизлик ва халқаро ҳамкорлик масалаларига бағишланган нуфузли йиллик анжуман. Ушбу форум 2018 йилда Франция Президенти Эммануэль Макрон ташаббуси билан Биринчи жаҳон уруши тугаганининг 100 йиллиги муносабати билан таъсис этилган.


Ҳар йили ноябрь ойида ўтказиладиган мазкур анжуман давлат ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, йирик бизнес ва фуқаролик жамияти вакилларини бир майдонга жамлайди. Форумнинг асосий мақсади – кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, иқлим ўзгариши, киберхавфсизлик, сунъий интеллектни тартибга солиш, глобал тенгсизлик ва қуролли низоларнинг олдини олиш каби замонавий таҳдидларга биргаликда ечим топишдан иборат.
Live
All