Россиянинг Украинадан кейинги нишони Польшами?

Олам

image

Россияда Польша хавфсизлигига хавф туғдириши учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Бу ҳақда бугун, 1 июнь куни Россиянинг Варшавадаги элчиси Сергей Андрев Польша ўзини хавфсиз ҳис қилиши мумкинми, деган саволга жавобан айтиб ўтди.

“Польшанинг қўрқишига сабаб йўқ. Россия Польшага ҳужум қилмоқчи эмас. Мен буни кўп марта айтганман, лекин бу савол қайта-қайта сўралмоқда. Шубҳа йўқки, Россиянинг Польша хавфсизлигига таҳдид солиши учун ҳеч қандай асос йўқ”, деган у.

Журналистлар билан мулоқот чоғида Россия элчиси Россия Федерациясининг Украинадаги “махсус ҳарбий операцияси”нинг асосий сабаблари ва мақсадлари, шунингдек, ҳужумнинг қонунийлигини тушунтириб беришга ҳаракат қилган. Андреевнинг иддаосича, Ғарб Украинадан Россия билан қарама-қаршилик воситаси сифатида фойдаланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 май куни Россиянинг Польшадаги элчиси Варшаванинг Жвирки ва Вигура кўчаларида жойлашган совет аскарларининг ҳарбий ёдгорлик қабристонига гул қўйишга келган вақтида бир гуруҳ шахслар томонидан унга қизил рангли бўёқлар улоқтирилди. Полиция аралашуви билангина дипломатик миссия вакиллари машинасига етиб олиб, воқеа жойини тарк этди.

Расмий Москва Россиянинг Польшадаги элчиси Сергей Андреевга уюштирилган ҳужум ва гулчамбар қўйиш маросимининг узилиши муносабати билан Варшавага кескин норозилик билдирди.

“9 май куни экстремистлар полициянинг тўлиқ ҳаракатсизлиги билан Варшавадаги Совет аскарлари қабристонига гул қўйиш маросимини тўхтатиб, Россия Федерациясининг Польшадаги элчиси Сергей Андреев ва дипломатик корпуснинг бошқа ходимларига нисбатан зўравонлик қўллашди. Польша ҳукуматига неонацист безориларни қўллаб-қувватлагани учун қаттиқ норозилик билдирилди”, дейилади ТИВ баёнотида.

Россияда элчига уюштирилган ҳужум юзасидан жиноят иши очилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Польша

Баҳолаганлар

159

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг