Польшада қабристонга гул қўйишга келган Россия элчиси оломон ҳужумига учради

Олам 23964
image
-

Бугун, 9 май куни Россиянинг Польшадаги элчиси Варшаванинг Жвирки ва Вигура кўчаларида жойлашган совет аскарларининг ҳарбий ёдгорлик қабристонига гул қўйишга келган вақтида қизил рангга буркалди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди. 

Қайд этилишича, элчи, унинг рафиқаси ва унга ҳамроҳлик қилган бир гуруҳ дипломатлар Россия байроғи кўтарилган дипломатик машинада ёдгорликка гул қуйиш учун етиб келган.

Бироқ, улар машинадан тушганидан сўнг, ёдгорлик майдонига Украина байроғини кўтарган, қизил рангга бўялган чойшаблар ва Россияга қарши шиорлар билан тўпланган агрессив оломон томонидан ўралган. Дипломатлар бир неча қадам ташлашган, аммо оломон уларга юришга имкон бермаган ва қизил рангли бўёқ сочган. 

Оломон қабристонга гул кўтариб келганларга аскарлар хотирасига ҳурмат бажо келтириш ва Ғалаба кунини нишонлашга ҳаққингиз йўқ дея бақирган. 

Шундан сўнг, полиция ҳодиса жойига етиб келиб, дипломатларга машинагача етиб олишга ёрдам берган.

Ўз навбатида, Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирди

“Неонацизм мухлислари яна асл юзларини кўрсатди. Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари ёдгорликларини бузиш, қабрларни таҳқирлаш, ҳар бир инсон учун муқаддас кунда гул қўйиш маросимини бузиш бунинг яққол исботидир. Ғарб фашизмни реинкарнация қилиш йўлини белгилаб олди. Аммо, айтганимдек, бизни қўрқитиб бўлмайди. Бу Европа аҳолиси учун даҳшатли бўлиши керак", дейди Захарова.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 792
Рейтинг: 3
t
×