Россия Польшадан ўч олишга ваъда берди

Олам

image

Польша расмийларининг 45 нафар россиялик дипломатни персона нон грата деб эълон қилиш қарори икки томонлама муносабатларни бузиш йўлидаги онгли қадамдир. Ва бу учун Россия, албатта, жавоб чораларини кўради. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий баёнотида айтилади. 

“23 март куни Польша расмийлари томонидан Варшавадаги Россия муассасаларининг 45 нафар ходимини персона нон грата деб эълон қилиш тўғрисида қабул қилинган қарор польшалик “ҳамкорларимиз” узоқ вақтдан бери тизимли равишда бузаётган икки томонлама муносабатларни якуний йўқ қилиш йўлидаги онгли қадамдир”, дейилади баёнотда. 

Россия Ташқи идораси бу қадамни "минтақадаги НАТО кўрсатмалари доирасидаги хавфли авж олиш" деб ҳисоблашини таъкидлади ва Варшаванинг бундай хатти-ҳаракати Россиянинг Польшага нисбатан амалий қадамларида ҳисобга олинишига эътибор қаратди. 

“Варшава минтақада миллий манфаатлардан эмас, балки расмий курс даражасига кўтарилган тўғридан-тўғри русофобияга асосланган НАТО кўрсатмалари доирасида хавфли кескинликни бошлади”, дея вазиятни баҳолайди ТИВ. 

Қайд этилишича, содир бўлаётган воқеалар ва юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар учун барча жавобгарлик тўлиқ Варшавадаги амалдаги ҳокимият зиммасига тушади. Россия бу душман ҳужумини польшалик провокаторларни ўйлашга ва уларга нисбатан сезгир бўлишга мажбур қиладиган жавобсиз қолдирмайди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 март куни Россиянинг Польшадаги элчиси Сергей Андреевга дипломатик миссиянинг 45 нафар ходими мамлакатда чиқариб юборилиши ҳақида нота топширилган эди. Шу боис икки мамлакат муносабатларидаги кескинлик соат сайин ортмоқда. 

Бундан ташқари, жорий йилнинг февраль ойи охиридан бери Польша Россиянинг Варшавадаги элчихонасининг банк ҳисобларини “терроризмни молиялаштириш учун ишлатилиши мумкин” деган баҳона билан блоклаб қўйган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украинага босқин Россия-Польша Россия-Украинага уруши

Баҳолаганлар

1657

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг