Польша разведкаси Россиянинг 45 дипломатини ҳайдаяпти

Олам

image
0:00
0:00
download

Польша разведка хизмати Варшава томонидан разведка фаолиятида айбланаётган 45 нафар россиялик дипломатлар рўйхатини тайёрлаб, мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этди. Бу ҳақда бугун, 23 март куни бўлиб ўтган брифингда Польша Махсус хизматлари ишини мувофиқлаштириш вазирлиги Матбуот котиби Станислав Жарин маълум қилди. 

“Ички хавфсизлик агентлиги Польшада дипломатик ниқоб остида ишлаётган 45 кишидан иборат рўйхатни тайёрлади. Булар дипломатик мақомга эга бўлган, лекин Польшага қарши разведка фаолиятини амалга ошираётган одамлардир”, дейди у. 

Жариннинг сўзларига кўра, “ТИВга топширилган рўйхатда Россия махсус хизматлари ходимлари билан бирга улар билан ҳамкорлик қилувчи шахслар ҳам бор”. Бу шахсларнинг фаолияти Польша қонунларини бузади ва Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенциясига зиддир. 

Ташқи ишлар вазирлиги ҳужжатни тасдиқлади ва Россиянинг Польшадаги элчиси Сергей Андреевга разведка фаолиятида айбланаётган 45 нафар россиялик дипломат чиқариб юборилиши ҳақида нотани топширди. 

“Мен Ташқи ишлар вазирлигидан 45 нафар ходимимиз – элчихонамиз, савдо миссиямиз – Вена конвенциясига тўғри келмайдиган фаолияти учун чиқариб юборилиши тўғрисида нота олдим. Ходимларимиз оддий дипломатик ва савдо фаолияти билан шуғулланган. Бундай айбловлар учун ҳеч қандай асос йўқ”, дейди элчи ТИВдаги учрашувдан сўнг журналистларга.

Унинг ўзи республикадан чиқариб юборилиши керак бўлган дипломатлар рўйхатида йўқ.  

“Мен персона нон грата деб эълон қилинганим йўқ. Мен қоламан. Расмий равишда, муносабатлар бузилмаган. Элчихоналар бор, элчилар бор”, дейди у. 

Шунингдек, элчи, Варшаванинг ҳаракатларига жавобан Польша дипломатларининг Россиядан чиқариб юборилишини ҳам истисно этмаган. 

Элчи таъкидлаганидек, Польша рўйхатга киритилган дипломатлар Польшани турли вақтларда, кўпи билан беш кун ичида тарк этишлари керак. Кетаётган дипломатларни янги ходимлар билан алмаштириш кўзда тутилмаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Польша Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

160

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг