Польша Россия элчихонасининг банк ҳисобларини блоклаб қўйди

Олам 3841
image
-

Жорий йилнинг февраль ойи охиридан бери Польша Россиянинг Варшавадаги элчихонасининг банк ҳисобларини “терроризмни молиялаштириш учун ишлатилиши мумкин” деган баҳона билан блоклаб қўйган.

Польша расмийларининг бу қадами Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенциясини бузади. Бу ҳақда Россиянинг Польшадаги элчиси Сергей Андреев таъкидлаган.  

“Февраль ойи охиридан бери ҳисобларимиз блоклангани ҳақидаги масалани энди кўтардим. Мен бу ҳақда илгари гапирмаганман, лекин қизиқ бир тафсилотни қўшиб қўяман — ҳисоблар биринчи навбатда Молия вазирлигининг, кейин эса Польша прокурорининг қарори билан бизнинг ҳисобларимиздаги маблағлар ноқонуний йўл билан олинган пул маблағларини ювиш ёки терроризмни молиялаштириш учун ишлатилиши мумкинлиги сабабли блокланган”, деган элчи. 

Унга кўра, бу билан Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенцияси тўғридан-тўғри ва очиқдан-очиқ бузилаётганини кўриш мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Польша разведка хизмати Варшава томонидан разведка фаолиятида айбланаётган 45 нафар россиялик дипломатлар рўйхатини тайёрлаб, мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этганди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 99
Рейтинг: 2.9
t
×