Польшада россияликларга қарши навбатдаги тақиқ кучга кирди

Олам

image

Россия фуқароларининг Польшага киришини чеклаш ҳақидаги буйруқ бугун, 26 сентябрдан ҳаво ва денгиз чегара пунктларида кучга кирди. Илгари бу чора-тадбирлар пиёдалар ва автомобилларни ўтказиш пунктларида жорий қилинган эди.

Энди Польшага кириш учун ҳеч қандай сабаб бўлмаган шахсни ўз бортига олган денгиз ва ҳаво ташувчилар уни ўз ҳисобидан қайтариб юбориши керак бўлади.

19 сентябрь куни Польша Ички ишлар вазирлиги раҳбари Мариуш Каминский Эстония, Литва ва Латвия ҳукуматлари билан тегишли келишувларга эришиш натижасида туристик, маданий, спорт ва ишбилармонлик, шунингдек, халқаро ҳамкорлик дастурлари учун саёҳат қилаётган Россия фуқароларининг Шенген зонасига кириш имкониятини чеклаш учун кириш қоидаларини кучайтиришни буюрди.

Польша чегара хизмати ходимлари, Болтиқбўйи мамлакатлари қаторида, юқоридаги сабабларга кўра Польша ҳудудига киришни рад этишади, шу жумладан учинчи давлатлар томонидан берилган Шенген визасига эга бўлган Россия фуқаролари учун ҳам.

Диссидентлар, гуманитар ҳолатлар, яшаш учун рухсатнома эгаларининг оила аъзолари, товарларни ташиш ва транспорт хизматларини кўрсатиш, дипломатик ваколатхоналар ва транзит ташиш, Польша таълим муассасалари олимлари ва талабалари, балиқчилар учун истиснолар мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Польша

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг