Россияда “Толибон” террорчилар рўйхатидан чиқишига оз қолди (видео)

Олам

image
“Толибон” Россия билан дипломатик алоқалар даражасини оширишга умид қилмоқда north_east

“Толибон” Россия билан дипломатик алоқалар даражасини оширишга умид қилмоқда

Россияда “Толибон” ҳаракатини террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқариш бўйича фундаментал қарор энг юқори даражада қабул қилинган, бироқ бу жараён қонунда белгиланган тартибда якунланиши керак. Бу ҳақда бугун, 4 октябрь куни журналистларга Россия Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов Афғонистон бўйича Москва форматидаги маслаҳатлашувлар йиғилиши якунида маълум қилди.

"Ташқи ишлар вазирлиги Федерал хавфсизлик хизмати ва бошқа қатор Россия департаментлари билан биргаликда “Толибон”ни Россия террорчилар рўйхатидан чиқариш жараёни бўйича ҳуқуқий ишларни якунламоқда. Бу масала бўйича асосий қарор Россиянинг юқори раҳбарияти томонидан қабул қилинган. Аммо барча жараёнлар Россия қонунчилиги доирасида амалга оширилиши керак”, деди Кабулов.

Кабуловнинг сўзларига кўра, Россия ҳукумати "федерал қонунларга риоя қилишга мажбурдир".

“Умид қиламанки, якуний қарор тез орада эълон қилинади. Бу эса ҳуқуқшунослар, парламент ва бошқа идоралар томонидан жараённинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якунланишини таъминлаш бўйича пухта ишлашни талаб қилади. Битта масала шу”, деди Россия Президентининг махсус вакили.

Бугун, 4 октябрь куни Москва шаҳрида Афғонистон бўйича Москва маслаҳатлашув форматининг олтинчи йиғилиши бўлиб ўтди, унда Россия, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг махсус вакиллари ва юқори мансабдор шахслари иштирок этди.

Маълумот учун, жорий йилнинг 27 май куни Россия Ташқи ишлар ва Адлия вазирликлари мамлакат Президентига “Толибон”ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарилиши мумкинлиги ҳақида маълумот киритди. Ташқи ишлар вазири буни “Толибон” ҳаракати Афғонистонда ҳақиқий кучга эга эканлиги билан боғлади.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев КХШТга аъзо давлатлар парламент палаталари спикерлари билан учрашувда Остона савдо-иқтисодий ҳамкорлик туфайли “Толибон” гуруҳини террорчилар рўйхатидан чиқарганини маълум қилганди. 6 сентябрь куни Қирғизистон Бош прокуратураси эълон қилган мамлакат ҳудудида судлар томонидан фаолияти тақиқланган террорчи ташкилотларнинг рўйхатда ҳам “Толибон” қайд этилмади


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Толибон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made