Тўқаев Қозоғистон нега “Толибон”ни террорчилар рўйхатидан чиқарганини тушунтирди

Олам

image

Қозоғистон савдо-иқтисодий ҳамкорлик туфайли “Толибон” гуруҳини террорчилар рўйхатидан чиқарди. Бу ҳақда мамлакат Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев КХШТга аъзо давлатлар парламент палаталари спикерлари билан учрашувда маълум қилди.

“Қозоғистон замонавий Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги ва бу режим узоқ муддатли омил эканлигини англаган ҳолда “Толибон”ни террорчилар рўйхатидан чиқарди”, дейди у.

Президентнинг сўзларига кўра, ҳозирги босқичдаги стратегик вазифалардан бири Афғонистонни минтақалараро алоқаларга фаол жалб этишдан иборат. Шу муносабат билан давлат раҳбари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистон учун Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича минтақавий марказни ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Маълумот учун, 2023 йил декабрида Қозоғистон ҳукумати “Толибон”ни тақиқланган гуруҳлар рўйхатидан чиқариб ташлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Толибон Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made