Россия “Толибон”ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқармоқчи

Олам

image

Россия Ташқи ишлар ва Адлия вазирликлари мамлакат Президентига “Толибон”ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Россия ТИВнинг Осиё бўйича департаменти директори Замир Қобуловга таяниб, ТАСС хабар берди.

“Толибон”ни тан олишдан олдин уни тақиқланган рўйхатдан олиб ташлаш шарт. Бусиз тан олиш ҳақида гапиришга эрта бўлади. Шунинг учун бу масалани ўрганиш давом этмоқда. Барча мулоҳазалар Россия олий раҳбариятига тақдим этилган. Қарор қабул қилинишини кутмоқдамиз”, дейди ТИВ вакили.

Тегишли саволга жавобан Қобулов Россия Ташқи ишлар вазирлиги ушбу масала бўйича ижобий позицияни эгаллашини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси томонидан “Толибон” ҳукуматини тан олиш улар Афғонистонда 2021 йилда ҳокимият тепасига келганига қараганда анча яқинроқ.

“Аммо ҳали ҳал қилиниши керак бўлган баъзи муаммолар мавжуд, шундан кейингина Россия раҳбарияти қарор қабул қилади", дейди Қобулов.

Шунингдек, дипломат Россия Федерацияси ва Афғонистон ўртасида дипломатик  муносабатлар ўрнатилганининг 105 йиллиги муносабати билан “Толибон” ҳукумати ўртасида бирон-бир тадбир ўтказиш ёки табрик телеграммалари алмашиш режалаштирилмаганини маълум қилди. 

Маълумот учун, БМТ Хавфсизлик Кенгаши 2003 йилда “Толибон”ни террорчи ташкилот деб тан олган. Ўша йили Россия “Толибон”ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатига киритган эди.

Маъмура Тўраева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Толибон БМТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг