Россияда қўлга олинган намойишчилар 1000 дан ошиб кетди
Олам
−
23 Январь 2021
6463Аввал хабар берганимиздек, Россия шаҳарлари бўйлаб мухолифатчи Алексей Навальнийни қўллаб-қувватлаш учун намойишлар ўтказиляпти.
Айни вақтда турли шаҳарларда намойишчиларни ҳибсга олиш бошлаб юборилган. Хусусай, Москвада 395 киши ҳибсга олингани айтиляпти.
Бутун Россия бўйлаб 1338 нафар одам ушланган. Аммо бу рақамлар расман тасдиқланмаган.
“Reuters” маълумотига кўра, Москвада “Навальнийга озодлик!” акциясида 40 минг киши қатнашяпти. Аммо полиция соат 14:40 ҳолатига 4 минг киши намойишга чиққанини маълум қилди.
Аввалроқ, Москвадаги намойишда Алексей Навальнийнинг турмуш ўртоғи Юлиана ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, мухолифатчи Алексей Навальний жорий йилнинг 17 январь куни Германиядан Ватанига қайтди. Аммо қайтиши билан ҳибсга олинд ва 30 кунга қамалди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь