Суд Навальнийни 30 суткага қамади

Жамият 4549
image

Россиянинг Химки шаҳар суди Жазоларни ижро этиш федерал хизмати даъвосига кўра, мухолифатси Алексей Навальнийни 30 суткага 15 февралгача қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Сайёр суд Химки полиция участкасида шошилинч тарзда ўтказилган.

Навальний кеча, 17 январь куни Москванинг Шереметьево аэропортида ҳибсга олингач, ўша ерга олиб борилган.

Ички ишлар вазирлиги вакили Алексей Навальний синов муддати шартларини кўп марта бузганлигини таъкидлаган ва уни 30 кунга ҳибсга олишни сўраган. Судья Элена Морозова ушбу талабни қондирган.

Суд мажлиси давомида сиёсатчининг ҳимояси судьяга эътироз билдирган. Суд эътирозни уйдурма ва асоссиз деб топиб, рад қилган. Навальнийнинг ўзи уни камерадан адвокат билан учрашув учун олиб чиқиб, суд мажлисига олиб келишганини айтган.

ИИВ вакили Навальний коронавирус тестини топширмагани учун сайёр суд ташкил қилинганини айтган. Химки шаҳар суди раисининг ўринбосари эса журналистлар ҳам суд мажлисида қатанаша олиши учун шундай қилинганини билдирган.

Бўлинмаган 200 га яқин одам келган. Уларнинг кўпчилиги “озодлик” ва “қўйиб юборинг”, суд қароридан кейин эса “шарманда” деб бақирган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 январь куни россиялик мухолиф сиёсатчи Алексей Навальний Германиядан Ватанига қайтди. Аммо Москвага келиши билан ҳибсга олинди.Мухолифатчи “Ив Роше” жиноят иши доирасида ҳибсга олинди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 134
Рейтинг: 2.9
t
×