АҚШ Навальнийни зудлик билан озод қилишни сўради
Олам
−
18 Январь 2021
11599АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео кеча, 17 январь куни Россияга келганида ҳибсга олинган Алексей Навальнийни зудлик билан озод қилишга чақирди. Америка дипломатияси раҳбарининг тегишли баёнотини Давлат департаменти Матбуот хизмати тарқатган.
“Қўшма Штатлар Россиянинг Алексей Навальнийни ҳибсга олиш тўғрисидаги қарорини қатъиян қоралайди. Биз Россия Ҳукуматини сайлов жараёнида иштирок этишни истаган барча сиёсий партия ва номзодлар учун тенг шароитларни яратиб беришга чақирамиз. Биз унинг ҳеч қандай шартларсиз зудлик билан озод қилинишини талаб қиламиз”, дейилади ҳужжатда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 январь куни россиялик мухолиф сиёсатчи Алексей Навальний Германиядан Ватанига қайтди. Аммо Москвага келиши билан ҳибсга олинди.Мухолифатчи “Ив Роше” жиноят иши доирасида ҳибсга олинган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15