Навальний Россияга қайтиши билан ҳибсга олинди

Олам 8194
image

Россиялик мухолиф сиёсатчи Алексей Навальний Германиядан Ватанига қайтди. Аммо Москвага келиши билан ҳибсга олинди. Бу ҳақда Жазоларни ижро этиш федерал хизматии маълум қилди.

“Шереметево аэропортида Жазоларни ижро этиш федерал хизмати (ФСИН) тезкор бошқармаси қидирув бўлими ходимлари 2020 йил 29 декабрдан бери қидирувда бўлган, шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинган Алексей Навальнийни синов муддатини кўплаб марта бузгани учун ҳибсга олишди”, дейилади хабарда.

Аҳамиятли томони шуки, Навальний чиққан "Победа" рейси Москванинг Внуково аэпортига қўниши керак эди. Бу ерда уни тарафдорлари ва журналистлар кутиб турганди. Бироқ самолёт йўналиши ўзгартириб юборилди ва учоқ Шереметьевога қўнди.

Мухолифатчи “Ив Роше” жиноят иши доирасида ҳибсга олинган. Аммо қўлга олиш вақтида унга бунинг сабаби тушунтирилмаган ҳамда турмуш ўртоғи ва адвокатига бирга боришга рухсат берилмаган.

ФСИН матбуот хизматида Навалний  синов муддатини кўп марта бузгани учун 2020 йил 29 декабрдан бери қидирувда бўлгани айтилган. Навалнийга нисбатан кейинги эҳтиёт чорасини суд белгилайди.

Алексей Навальний 2020 йилнинг август ойида захарланганидан сўнг Германияга олиб кетилган ва “Шарите” клиникасида даволанган эди.

Эслатиб ўтамиз, декабрь охирида Россия Тергов қўмитаси Алексей Навальнийга нисбатан катта миқдорда фирибгарлик учун жиноий иш қўзғатилганлигини эълон қилган эди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 343
Рейтинг: 2.9
t
×