Сибир шаҳарларида намойишлар -50 даража совуқда бўлиб ўтмоқда
Олам
−
23 Январь 2021
9431Бугун, 23 январь куни бутун Россия бўйлаб, мухолият вакили Алексей Навальнийни қўлаб-қувватловчи норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Хусусан, Сибир шаҳарларида ҳам рухсатсиз митинглар бўлиб ўтмоқда. Новосибирск ва бошқа шаҳарларда намойиш иштирокчиларини ҳибсга олиш бошланган.
Новосибирскда намойишчилар шаҳар маркази орқали Ленин майдонига қараб юрган. Полиция ва Росгвардия кучлари акция ўтказиладиган жойга тўпланган. Намойиш пайтида Қизил проспектдаги транспорт ҳаракати тўсиб қўйилган. Натижада хавфсизлик кучлари занжирбанд бўлиб, намойишчиларни майдондан ҳайдаб чиқара бошлаган.
Красноярскдаги норозилик митингида, рухсатсиз митинг иштирокчилари ҳам шаҳар марказидан ўтиб кетган, уларнинг баъзилари мерияда йиғилган. Полиция саф тортиб, пиёдалар йўлакларини тўсиб қўйган. Хусусан, улар кордонни бузмоқчи бўлган одамларни ҳам ҳибсга олган.
Якутскда Навальнийни қўллаб-қувватлаш митинги минус 50 даража совуқда бўлиб ўтмоқда. Полиция ходимлари аввалига фаолларни тарқалишга ундаган, кейинчалик уларни ҳибсга олишга киришган. Журналистларнинг хабар беришича, беш киши ҳибсга олинган.
Маълумот учун, мухолифат вакили Алексей Навальнийни қўллаб-қувватлаб ўтказилаётган митинглар Россиянинг 40 дан ортиқ шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Унда жами 15 мингдан ортиқ аҳоли қатнашмоқда.
LiveБарчаси