Россия ўзбекистонликларни черковлар қуришга ёллаш бўйича келишувга эришди

Олам

image

Москвада православ черковларини қуриш дастурида Ўзбекистон Республикаси билан ишчи кучини ёллаш бўйича узоқ муддатли ҳамкорлик кўриб чиқилган. Бу ҳақида Москвадаги черковлар қуриш дастури куратори матбуот котиби – Давлат  Думаси депутати Владимир Ресин маълум қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Москвадаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов Владимир Ресин билан учрашиб, ҳамкорлик борасида келишувга эришган.

“Ибодатхоналар қуриш учун одамлар етишмаётган жойларда республикадан кадрларни жалб қиламиз. Улар қандай ишлашни билишади”, дейди депутат.

Унинг таъкидлашича, ишчиларнинг етишмаслиги дастурни амалга ошириш муддатига таъсир қилмайди.

“Черковлар қурилиши фақат маблағ етишмаслиги туфайли секинлашмоқда, чунки барча ишлар фақат хайрия асосида амалга оширилмоқда. Шуни қайд этиш жоизки, дастур режалаштирилган ва белгиланган мақсадларга эришиш учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Москва камида беш йиллик иш учун ер ажратади ва уларни барча зарур инфратузилма билан таъминлайди”, дейди Ресин.

Аввалроқ, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ишлаётган ўзбекистонликларга нисбатан огоҳлантириш билан чиққан эди.

Жавоҳир Қадамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия ўзбекистонликлар черков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг