Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳликка чақирди

Жамият

image

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ишлаётган ўзбекистонликларни огоҳликка чақирди. Бу ҳақда агентлик ўз расмий саҳифасида хабар берди.

Қайд этилишича, сўнгги вақтларда Россия Федерациясида ишлаётган меҳнат мигрантлари орасида банк хизматлари билан боғлиқ турли фирибгарликларга дуч келиш ҳолатлари юз бермоқда. Хусусан, қариндошларига пул ўтказиш мақсадида мобил иловадан фойдаланиш жараёнида меҳнат мигранти ҳисоб рақамидан пул ечиб олиш ёки унинг номига юқори фоизли кредитлар расмийлаштириш каби муаммолар учрамоқда.

Ушбу ҳолатлар бўйича ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қатор суриштирув ишлари бошланган.

“Шу муносабат билан, юртдошларимиздан банк хизматларидан, хусусан, пул ўтказиш тизимларидан фойдаланишда эҳтиёткор бўлишни, шахсий маълумотларни ҳеч кимга маълум қилмасликни сўраймиз”, дейилади агентлик хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг