Россия Украина арсеналини йўқ қилди
Олам
−
23 Март 2022
23481Кеча, 22 март куни кечқурун Россия ҳарбийлари Украинанинг Ровно шаҳри шимоли-ғарбидаги йирик арсенални денгизда асосланган аниқ бошқариладиган қуроллар билан йўқ қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игорь Конашенков хабар берди.
" 22 март куни кечқурун Ровно шаҳридан 14 км шимоли-ғарбда жойлашган Оржев қишлоғидаги арсеналга денгизда жойлашган юқори аниқликдаги узоқ масофали қуроллар ҳужум қилди. Зарба натижасида Украина қўшинларининг қурол-яроғи ва ҳарбий техникаси, шу жумладан Ғарб давлатларидан олинган катта арсенал йўқ қилинди”, дейди Конашенков.
Мудофаа вазирлиги расмий вакилининг сўзларига кўра, махсус ҳарбий операция бошланганидан буён Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг 184 та самолёти ва вертолётлари, 246 та учувчисиз учиш аппаратлари, 189 та зенит-ракета мажмуалари, 1558 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 156 та кўп сонли ракета тизимлари, 624 та қурол, дала артиллерияси ва миномётлари, шунингдек, 1354 та махсус ҳарбий техника йўқ қилинди.
Россия-Украина уруши
Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.
Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.
24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.
Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.
25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.
Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.
Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.
Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.
Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь