Россия ғарбга аччиқ қилиб, ўлим жазосини қайтармоқчи
Олам
−
26 Февраль 2022
16103Россияга қарши санкциялар жорий этилиши, жумладан Кремлнинг Европа Кенгаши аъзолигидан четлатилиши мамлакатда энг хавфли жиноятчилар учун ўлим жазосини қайтаришга яхши имконият. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари – собиқ Президент Дмитрий Медведев ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзиб қолдирди.
“Бизни ҳамма жойдан ҳайдаб юборишди, жазолашди, қўрқитишди, лекин биз қўрқмаймиз. Европа Кенгаши Вазирлар Қўмитаси (ЕКВҚ) ва Европа Кенгаши Парламент ассамблеяси (ЕКПА) Россиянинг аъзолигини тўхтатиб қўйди. Адолатсизлик! Аслида бу эшикни ёпиш, ушбу маъносиз садақаларни абадий унутиш учун яхши сабабдир. Қолаверса, бу мамлакатимизда энг хавфли жиноятчилар учун ўлим жазосини қайтаришга яхши имконият. Айтганча, айнан АҚШ ва Хитойда энг хавфли жиноятчиларга ўлим жазосини қўллашади”, дейди Медведев.
Шунингдек, у Россияга қарши санкцияларни “ажойиб тақиқлар”, деб атаган ҳамда улар ҳеч нарсани ўзгартирмаслигини айтган.
Унинг қўшимча қилишича, буларнинг барчаси Россияга қарши санкция жорий қилган давлатлар билан барча муносабатларни қайта кўриб чиқиш ва қурол-яроғ хавфизлиги бўйича мулоқотни тўхтатиш учун ажойиб имконият бўлиши мумкин.
Медведевнинг ёзишича, Россияга дипломатик муносабатлар унчалик керак эмас. Омбор қулфлари билан элчихоналарни ёпиш вақти келган.
“Улар Россия фуқаролари ҳамда компанияларининг хориждаги пулларини тортиб олиш билан таҳдид қилмоқдалар. Атай қилгандек. Аммо буларга носимметрик тарзда жавоб бериш керак бўлади”, дея таъкидлаган Медведев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Европа Кенгаши Россиянинг ундаги вакиллик ҳуқуқини тўхтатиб қўйганди. Бунга расмий Москва ташкилот уставининг 3-моддасини жиддий бузганлиги сабаб бўлган.
Россиянинг Украинага босқини
Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.
Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.
24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.
Бунинг ортидан Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди.
Рус қўшинлари дастлаб Киев ва Харьковга ракета ҳужуми уюштирди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди. Шунингдек, расмий идора рус қўшинлари Харьков ва Одесса вилоятига кириб борганини билдирди.
Ҳужум бошланганидан кўп ўтмай, ЛХР Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Виталий Киселев Счастье ва Станица шаҳарчалари ЛХР назоратига ўтганини эълон қилди.
Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.
25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь