Расман: Эмерик Ляпорт “Ал-Наср” футболчисига айланди
Спорт
−
24 Август 2023
3053“Манчестер Сити” ҳимоячиси Эмерик Ляпорт Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клубига кўчиб ўтди. Бу ҳақда Риёд клуби матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 29 ёшли футболчи Саудия клуби билан 2026 йил ёзига қадар мўлжалланган 3 йиллик шартнома имзолаган. Ляпорт “Ал-Наср” таркибида 27-рақамда тўп суради.
Журналист Фабрицио Романога кўра, мазкур трансфер суммаси 30 миллион еврони ташкил қилади, футболчининг ўзи эса йилига 20 миллион евро маош олади.
Маълумот учун, испаниялик ҳимоячи 2018 йилдан бери “Манчестер Сити” шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Бу муддат ичида Ляпорт 180 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урган ва жамоадошларига 4 та голли узатма етказиб берган.
Эслатиб ўтамиз, бу ёзда “Ал-Наср” таркибига ҳимоячи Алекс Теллес, ярим ҳимоячилар Секо Фофана ва Марсело Брозович ҳамда ҳужумчилар Отавио ва Садио Мане қўшилди. Шунингдек, клуб шарафини форвард Криштиану Роналду ҳам ҳимоя қилмоқда.
LiveБарчаси