Рамазонда Ўзбекистондаги 700 мингта оилага моддий ёрдам берилади (видео)
Жамият
−
17 Февраль 2249 2 дақиқа
Ўзбекистонда Рамазон ойида 700 мингта оилага моддий ёрдам берилади ва 6 минг нафар фуқаронинг даволаниши ва зарур жарроҳлик амалиётларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар давлат томонидан қопланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
Унинг билдиришича, муборак Рамазон ойи арафасида Президент ташаббуси билан бугунги кунда алоҳида ғамхўрлик ва эътиборга муҳтож оилаларни қўллаб- қувватлаш бўйича кенг кўламли дастур йўлга қўйилмоқда.
Ушбу хайрли ташаббуснинг ижроси ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан таъминланади. Мазкур ташаббус доирасида 700 мингта оилага моддий ёрдам берилади. Шунингдек, 6 минг нафар фуқаронинг даволаниши ва зарур жарроҳлик амалиётларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилади.
“Рамазон – меҳр-оқибат, саховат ва мурувват ойидир. Ушбу муборак ва улуғ айёмда ҳар бир оила давлатимиз эътибори ва кўмагини ҳис этиши ҳамда ҳеч ким ўз ташвишлари билан ёлғиз қолмаслиги биз учун устувор вазифадир. Ушбу муборак ой ҳар бир хонадонга тинчлик, хотиржамлик ва файз-барака олиб келсин”, дейди Шаҳноза Мирзиёева.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Рамазон ойида эҳтиёжманд аҳоли учун “Вақф” хайрия жамоат фондига 750 миллиард сўм ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали 300 миллиард сўм ажратилиши ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиТаровеҳ намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди
17 Февраль