Путин “ярим россиялик”ларни ҳам урушга сафарбар қилмоқчи
Олам
−
14 Ноябрь 2022
15379Эндиликда чет эл фуқаролиги ёки чет элда яшаш учун рухсатномасига эга бўлган Россия Федерацияси фуқаролари мамлакат Қуролли Кучларига чақирилиши мумкин.
Бу Россия Президенти Владимир Путиннинг бугун, 14 ноябрь куни эълон қилинган ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги фармонидан келиб чиқади.
Ҳужжатнинг янги таҳририга кўра, муддатли ҳарбий хизматни “[Россия Федерацияси] фуқаролари бўлган аскарлар, денгизчилар, сержантлар, бригадирлар, шу жумладан хорижий давлат фуқаролиги (фуқаролиги) ёки яшаш учун рухсатномаси ёки фуқаронинг чет давлат ҳудудида доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжати бўлганлар бажарадилар.
Илгари фақат Россия Федерацияси фуқароси бўлган шахслар муддатли ҳарбий хизматни ўташлари мумкин эди (чет элликлар шартнома асосида аскарлар, денгизчилар, сержантлар ва бригадирлар сафида хизмат қилиш имкониятини сақлаб қолишлари мумкин эди).
Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Россия Федерацияси Президенти мамлакатда қисман сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолаганди. Орадан бир ойдан кўпроқ вақт ўтиб, 28 октябрь куни РФ Мудофаа вазири Сергей Шойгу мамлакатда сафарбарлик якунлангани ҳақида Путинга ҳисобот берди.
Ўз навбатида, Путин 4 ноябрь куни армия сафига қўшилишни хоҳловчи кўнгиллилар оқими камаймаётгани сабабли сафарбар қилинганлар сони аллақачон 318 минг кишига етганини маълум қилди.
LiveБарчаси