Россияда урушга олиб кетилганлар 318 мингга етди

Олам

image

Россия Федерацияси Қуролли Кучлари сафига қўшилишни хоҳловчи кўнгиллилар оқими камаймаяпти ва сафарбар қилинганлар сони аллақачон 318 минг кишига етди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин бугун, 4 ноябрь куни кўнгиллилар билан суҳбатда маълум қилди. 

“Бизда аллақачон 318 000 [сафарбар қилинган]. Нега 318 000? Чунки кўнгиллилар келаяпти. Кўнгиллилар сони камаймаяпти”, дейди Президент. Унинг тушунтиришича, бу рақамдан 49 минг нафари армияда бўлиб, жанговар топшириқларни бажармоқда, қолганлари эса машғулотларда қатнашмоқда. 

Россия раҳбари уларнинг барчасининг оиласи, ота-онаси, хотини ва фарзандлари борлигини таъкидлади.  

“Албатта, давлат уларни қўллаб-қувватлаш учун ҳамма нарсани қилмоқда. Лекин юракдан юракка ўтса, бу энг муҳим ёрдам. Бу энг ишончли ва энг самарали”, дея Путин сафарбар қилинганларнинг оилаларига ёрдам кўрсатганликлари учун олқишлади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 октябрь куни Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Россияда қисман сафарбарлик тугатилгани, 300 минг киши тўплангани, такрорий сафарбарлик режалаштирилмаганини маълум қилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин сафарбарлик

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг