Россияда сафарбарлик тугатилди. 300 минг кишилик “план” тўлдими?

Олам

image

Россияда қисман сафарбарлик якунланди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу бугун, 28 октябрь куни Россия Президенти Владимир Путинга ахборот берди. 

“Бугун сафарбарликка чақирилган фуқароларни жўнатиш якунланди. Фуқароларни хабардор қилиш тугатилди. Сиз қўйган 300 минг кишилик вазифа бажарилди. Қўшимча вазифа режалаштирилгани йўқ. Ҳарбий комиссарликлар, махсус топшириқ доирасида Ҳарбий амалиётлар қўшинларни фақат шартнома бўйича кўнгиллилар ва ҳарбий хизматга номзодларни қабул қилиш орқали тўлдиришда давом этади”, дейди Шойгу. 

Унинг таъкидлашича, сафарбар этилганларни “махсус ҳарбий операция” ҳудудига жўнатишдан аввал тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

•    Сафарбарлик доирасида 27 мингдан ортиқ тадбиркор ва турли даражадаги ижро ҳокимияти органларининг 1300 дан ортиқ вакиллари ишга жалб этилди. 

•    13 минг киши кўнгилли сифатида қўшинларга қўшилди. 

•    Чақирилганларнинг ўртача ёши 35 ёшни ташкил этди.

•    82 000 сафарбар қилинган ҳарбий машғулотлардан сўнг “махсус ҳарбий операция” зонасига юборилди, улардан 41 000 дан ортиғи бўлинмалар таркибида ишлайди. 

•    Ўқув полигонларида 218 минг нафар сафарбарлик ўз малакасини оширмоқда. 

•    “Махсус ҳарбий операция”даги жанговар ҳаракатлар иштирокчилари жанговар фахрийлар мақомини оладилар. 

Шойгунинг сўзларига кўра, Россияда қисман сафарбарликнинг дастлабки босқичида чақирилган фуқароларнинг таъминоти ва нафақалари билан боғлиқ муаммолар бартараф этилган. 

Путин “махсус ҳарбий операция” тажрибасига асосланиб, Россия Қуролли Кучларининг барча таркибий қисмларини, шу жумладан қуруқликдаги қўшинларни қуришни ўйлаб кўриш ва тузатишлар киритишни буюрди.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Россия Федерацияси Президенти мамлакатда қисман сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади. Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг сўзларига кўра, 300 минг киши, биринчи навбатда, жанговар тажрибага эга ва қўшинлар учун зарур бўлган ҳарбий ихтисослиги бўйича резервга чақирилади. Октябрь ойининг бошидаги ҳолатга кўра сафарбарлик доирасида 200 мингдан ортиқ киши армияга чақирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

сафарбарлик

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made