Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик муддати узайтирилди
Олам
−
14 Январь 1009 1 дақиқа
Украина Олий Радаси (парламенти) ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддатини яна уч ойга узайтирди.
Украина оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ҳарбий ҳолат муддати 2026 йил 3 февраль куни соат 5: 30 дан бошлаб 90 кунга узайтирилди. Умумий сафарбарлик ҳам 3 февралдан бошлаб худди шу муддатга чўзилди.
Олий Рада ҳарбий ҳолатни узайтириш тўғрисидаги 14366-сонли, шунингдек, Украина Президенти Владимир Зеленский бир кун олдин парламентга киритган умумий сафарбарлик муддатини узайтириш тўғрисидаги 14367-сонли қонун лойиҳаларини қабул қилди.
Ҳарбий ҳолатни узайтириш учун 330 нафар, сафарбарлик учун эса 312 нафар халқ депутати овоз берган.
Таъкидлаш жоизки, бу 2022 йил февраль ойида Россиянинг Украинага ҳужуми бошланганидан бери ҳарбий ҳолатнинг 18-марта узайтирилишидир.
Аввалроқ Зеленский Украинадаги ҳарбий ҳолат фақат ҳақиқий хавфсизлик кафолатлари олингандан кейингина бекор қилиниши мумкинлигини, уларсиз можарони тугатиш имконсиз эканлигини айтган эди.