Путин Россия ва АҚШ орасида даллоллик қилаётган “қора шаҳзода” билан гаплашди

Олам

image
Зеленский Саудия Арабистонига борди (видео) north_east

Зеленский Саудия Арабистонига борди (видео)

Трампнинг одами Путинни кўндириш учун Россияга борди north_east

Трампнинг одами Путинни кўндириш учун Россияга борди

Россия Президенти Владимир Путин кеча, 13 март куни Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ва Вазирлар кенгаши раиси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, Россия Президенти Саудия Арабистони раҳбарияти ва халқини мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойи билан табриклаб, подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Саудга энг эзгу тилакларини етказган.

Подшоҳликда амалга оширилган халқаро алоқаларни ҳисобга олган ҳолда Муҳаммад бин Салмон Украина инқирозини ҳал қилиш муҳимлигини таъкидлаган ва Россия-Америка муносабатларини нормаллаштиришга ҳар томонлама ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирган.

Ўз навбатида, Россия Президенти Саудия Арабистонининг воситачилик саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаган ва унга, хусусан, 18 февраль куни Ар-Риёдда Россия ва АҚШ вакиллари ўртасида музокаралар ўтказиш учун қулай шарт-шароит яратилгани учун миннатдорлик билдирган.

Шунингдек, “OPEC plus” доирасидаги Россия-Саудия ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинган. 

“Жаҳон нефть бозори барқарорлигини таъминлаш, хомашё ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар манфаатлари йўлида талаб ва таклиф мутаносиблигини таъминлашда ушбу ноёб формат муҳимлиги таъкидланди”, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, етакчилар Россия ва Саудия Арабистонининг “OPEC plus”да ўз зиммаларига олган мажбуриятларини бажариш зарурлигини таъкидлаган.

“Томонлар Россия-Саудия ҳамкорлигининг юқори даражасини мамнуният билан қайд этдилар ва уни дўстона ва конструктив руҳда янада ривожлантиришга содиқ эканликларини тасдиқлади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 18 февраль куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Америка ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар бўлиб ўтганди. Делегацияларга АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилик қилганди.

11 март куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида АҚШ ва Украина делегациялари ўртасидаги музокаралар бўлиб ўтди. Украина делегацияси таркибида Президенти девони раҳбари Андрей Ермак, ташқи ишлар вазири Андрей Сибига, Мудофаа вазири Рустам Умаров ва Президенти девони раҳбарининг ўринбосари Павел Палиса, АҚШ делегацияси таркибида эса Давлат котиби Марко Рубио ва Президент Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Майкл Уолтц бор эди.

Музокаралардан сўнг,  Андрей Ермак агар Россия худди шундай қадамга рози бўлса, Украина АҚШнинг 30 кунга ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифини қабул қилишга тайёрлигини билдирди. Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам буни тасдиқлаб, АҚШнинг 30 кунлик оташкесим ҳақидаги таклифи ижобий эканини айтди.

Кеча, 14 март куни Владимир Путин ҳам Россия АҚШнинг Украинада вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш таклифига рози экани, бироқ ҳар қандай сулҳ узоқ муддатли тинчлик ва можарога сабаб бўлган омилларнинг бартараф этилишига олиб келиши кераклигини айтди. АҚШ Президенти Дональд Трампнинг айтишича, Путиннинг Украинада мумкин бўлган ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги баёноти “кўп нарсани ваъда қилишини”, аммо у ҳали “тўлиқ эмас”.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Владимир Путин Саудия Арабистони Украина Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг