Украина 30 кунга ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди

Олам

image

Кеча, 11 март куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтган АҚШ делегацияси билан музокаралар якунлари бўйича Украина Президенти девонининг раҳбари Андрей Ермак агар Россия худди шундай қадамга рози бўлса, Украина АҚШнинг 30 кунга ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифини қабул қилишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзди.

“Украина АҚШнинг зудлик билан 30 кунлик вақтинчалик сулҳни жорий этиш таклифини қабул қилишга тайёрлигини билдирди, бу келишув томонларнинг ўзаро келишуви билан Россия Федерацияси томонидан қабул қилиниши ва бир вақтнинг ўзида амалга оширилиши билан узайтирилиши мумкин”, деб ёзди Ермак музокаралар натижаларини шарҳлар экан.

Ермакнинг сўзларига кўра, агар Россия унинг шартларига рози бўлса ва уларга риоя қилса, ўт очишни тўхтатиш режими томонларнинг ўзаро келишуви билан узайтирилиши мумкин.

Жиддадаги музокаралар ортидан АҚШ ва Украина делегациялари қўшма ёзма баёнот эълон қилди. Баёнотда ҳам Украина АҚШнинг зудлик билан 30 кунлик вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этиш бўйича таклифини қабул қилишга тайёрлигини билдирган. Шунингдек, унда Қўшма Штатлар Киев билан разведка маълумотларини алмашишга қўйилган чекловларни зудлик билан олиб ташлаши ва Украинага хавфсизлик соҳасида ёрдам кўрсатишни давом эттириши таъкидланган.

Маълумот учун, кечаги музокараларда Украина делегацияси таркибида Президенти девони раҳбари Андрей Ермак, ташқи ишлар вазири Андрей Сибига, Мудофаа вазири Рустам Умаров ва Президенти девони раҳбарининг ўринбосари Павел Палиса иштиро этди. АҚШ делегацияси таркибида эса Давлат котиби Марко Рубио ва Президент Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Майк Уолц бор эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг