Пригожиннинг ўлимига Украинанинг алоқаси йўқ – Зеленский
Олам
−
24 Август 2023
8630Украина Президенти Владимир Зеленский “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожиннинг Россияда ҳалокатга учрашига Украинанинг алоқаси йўқлигини айтди. Бу ҳақда Зеленский Португалия Президенти Марселу Ребелу ди Соза билан ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
"Украина ҳаво кемалари бўйича дунё давлатларига мурожаат қилганда, биз буни назарда тутмадик, балки бутунлай бошқача фикрда эдик ва бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлагандик. Гарчи бу ҳам қайсидир маънода ёрдам бериши мумкин. Биринчидан, бу ҳолатга бизнинг ҳеч қандай алоқамиз йўқ, бу аниқ. Ўйлайманки, ким иштирок этганини ҳамма билади”, деган Зеленский.
Шунингдек, Зеленский Украина разведкачилари Қримда махсус операция ўтказганини тасдиқлаган.
“Қримнинг озод этилиши ҳақида гапиришга ҳали эрта. Бу биринчиси. Иккинчидан, батафсил ҳисоботни генерал Будановдан оламан. Учинчидан, ҳа, бу бизнинг йигитлар. Тўртинчидан, биз томондан қурбонлар йўқ. Бу яхши янгилик.”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 август куни Россиянинг Твер вилоятида ҳалокатга учраган самолёт бортида “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожин ва ҳаммуассиси Дмитрий Уткин бўлгани, бортдаги барча 10 йўловчи ҳалок бўлгани айтилганди. Украина Президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк эса Пригожиннинг ўлими давлат тўнтаришига уринишдан икки ой ўтгач, Россия Президенти Владимир Путиннинг Россия элитасига берган сигнали эканини қайд этганди.