Пригожиннинг самолёти ҳалокатга учраган жойдан “қора қутилар” топилди
Олам
−
26 Август 2023
12952Россия Тергов қўмитаси Евгений Пригожиннинг самолёти қулаган жойдан регистраторларни топди. Бу ҳақда МК хабар берди.
Айтилишича, айни пайтда Тверь вилоятида ушбу жойни батафсил текшириш давом этмоқда. Ҳалокатнинг барча ҳолатларини аниқлаш учун муҳим бўлган ашёлар ва ҳужжатлар мусодара қилинган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида бу ердан 10 кишининг жасади ва парвозни қайд қилувчи қурилмалар (қора қутилар) топилган. Уларнинг шахсини аниқлаш учун молекуляр-генетик экспертиза текшируви ўтказилмоқда.
Воқеа сабабларига ойдинлик киритиши мумкин бўлган “қора қутилар” ҳолатига аниқлик киритилмаган.
“Керакли суд-тиббий экспертизалари тайинланади”, дейди бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси вакили Светлана Петренко.
Эслатиб ўтамиз, 23 август куни Россиянинг Тверь вилоятида ҳалокатга учраган самолёт бортида “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожин ва унинг ҳаммуассиси Дмитрий Уткин бўлгани, бортдаги барча 10 йўловчи ҳалок бўлгани айтилганди. 24 август куни Россия Президенти Владимир Путин самолёт ҳалокатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган ва Пригожинни истеъдодли тадбиркор, бироқ тақдири оғир инсон бўлгани ва ҳаётида жиддий хатоларга йўл қўйганини қайд этганди. Ғарб давлатлари етакчилари ва расмийлари эса мазкур ҳалокат ортида Путин турганини истисно қилмаслигини билдиряпти. Масалан, Еврокомиссия “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожиннинг ўлими ҳақидаги маълумотларнинг ишончлилигига шубҳа қилаётган бўлса, Польша Бош вазири Матеуш Моравеский эндиликда “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси устидан назорат тўғридан-тўғри Путинга ўтишини тахмин қилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь