Путин Пригожиннинг самолёти ҳалокати муносабати билан ҳамдардлик билдирди (видео)
Олам
−
24 Август 2023
13102Россия Президенти Владимир Путин бортида “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожин бўлган Embraer самолёти ҳалокатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
“Авиация ҳалокатига келсак, биринчи навбатда, барча қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдираман. Бу ҳар доим фожиа”, деди Россия раҳбари тан олинмаган Донецк халқ республикаси раҳбари Денис Пушилин билан учрашувда.
Путиннинг сўзларига кўра, олинган дастлабки маълумотлар Тверь вилоятида ҳалокатга учраган самолёт “Вагнер” гуруҳи аъзолари бўлганини кўрсатмоқда.
Президентга кўра, мутахассислар ҳозирда самолёт ҳалокати бўйича экспертиза ўтказмоқда, уларга бироз вақт керак бўлади.
"Ҳозир экспертиза ўтказилмоқда: техник экспертизалар, генетик. Бу бироз вақт талаб этади", дейди у.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 август куни Россиянинг Тверь вилоятида ҳалокатга учраган самолёт бортида “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожин ва унинг ҳаммуассиси Дмитрий Уткин бўлгани, бортдаги барча 10 йўловчи ҳалок бўлгани айтилганди.
LiveБарчаси