“У тақдири оғир одам эди”. Путин Пригожин ҳақида гапирди
Олам
−
24 Август 2023
15262“Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожин истеъдодли инсон ва тадбиркор эди. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин бугун, 24 август куни тан олинмаган Донецк халқ республикаси раҳбари вазифасини бажараётган Денис Пушилин билан учрашувда айтиб ўтди.
“У [Пригожин] истеъдодли инсон, истеъдодли тадбиркор эди”, дейди давлат раҳбари.
Пригожинга тегишли самолёт арафасида бахтсиз ҳодиса юз берди.
Путинга кўра, “Вагнер” асосчиси тақдири оғир инсон бўлган ва ҳаётида жиддий хатоларга йўл қўйган.
"Мен Пригожинни жуда узоқ вақт, 1990-йилларнинг бошидан билардим. У тақдири оғир одам эди. Ва у ҳаётда жиддий хатоларга йўл қўйди ҳамда у керакли натижаларга эришди - ўзи учун ҳам, мен ундан бу ҳақда сўраганимда, ўтган ойларда бўлгани каби умумий иш учун ҳам”, дейди давлат раҳбари.
Путиннинг урғулашича, ҳалокат бўйича терговни бошланган, у тўлиқ ҳажмда олиб борилади ва якунига етади.
"Мутлақо аниқ: Тергов қўмитаси раҳбари [Александр Бастрикин] бугун эрталаб менга хабар берди - улар аллақачон ушбу ҳодиса бўйича дастлабки терговни бошлаган. У тўлиқ ҳажмда ўтказилади ва якунланади", дейди Путин
Эслатиб ўтамиз, 23 август куни кечқурун Москвадан Санкт-Петербургга учаётган Embraer бизнес-жети Тверь вилоятида ҳалокатга учради. Дастлабки маълумотларга кўра, бортда 10 киши бўлган, уларнинг барчаси ҳалок бўлган. Федерал ҳаво транспорти агентлиги хабарига кўра, йўловчилар рўйхатида Пригожин ва “Вагнер” командири Уткин ҳам бўлган. Ҳодиса факти бўйича ҳаракат хавфсизлиги ва ҳаво транспортидан фойдаланиш қоидаларини бузиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь