Россия Украинадаги 6 та йирик электр подстанциясига ҳужум қилди

Олам

−

image

Россия қўшинлари бугун, 11 ноябрга ўтар кечаси Украинадаги олтита йирик электр подстанциясига зарба берди. Ҳужумлар оқибатида электр узатиш линиялари, темирйўл объектлари ва турар жой бинолари шикастланди. Камида 14 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Украина Бош вазири Сергий Корецкий ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.

Унинг айтишича, электр подстанцияларига берилган зарбалар Винница, Кировоград, Житомир ва Черкаси вилоятларида қайд этилган. Кировоград ва Ровно вилоятларида эса турли кучланишдаги электр узатиш линиялари шикастланган.

Шунингдек, Россия қўшинлари Кривой Рог шаҳридаги марказий иситиш объектига зарба берган. Бунинг оқибатида айрим турар жой биноларида иссиқлик таъминоти узилган. Ҳозирда шаҳарда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Днепропетровск ва Житомир вилоятларидаги темирйўл объектлари ҳам ҳужумга учраган. Херсон вилоятида мактаб биноси ҳаво зарбасидан зарар кўрган бўлса, Харьковда бешта кўп қаватли турар жой биноси шикастланган.

11 ноябрь куни соат 10:00 ҳолатига кўра, ҳужумлар оқибатида камида 14 киши жароҳатланган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ҳарбийлари дронлар ёрдамида Киевдаги 6-иссиқлик электр марказига (ИЭМ-6) зарба берган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг