Пашинян Россияга жўнаб кетди
Олам
−
25 Декабрь 2023
6953Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Санкт-Петербургга жўнаб кетди. Бу ҳақда Арманистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, Пашинян Россияда бўлиб ўтадиган Олий Евросиё кенгаши йиғилиши ва МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этади.
“Бош вазир Никол Пашинян икки кунлик амалий ташриф билан Россия Федерациясига жўнаб кетди. 25 декабрь куни Бош вазир Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида, 26 декабрда эса МДҲ норасмий саммитида иштирок этади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг октябрь ойида Бишкекда бўлиб ўтган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилишида Пашинян қатнашмаганди.